14 October 2009
11:33 - Олмония: Исломий Жиҳод аъзолари устидан ҳукм ўқилди
Олмония маҳкамаси икки шахсни ал-Қоидага алоқадор Исломий гуруҳни дастаклашда айбдор деб топди.

Франкфурт шаҳар маҳкамасига кўра, айбланувчилар "Исломий Жиҳод Иттифоқи"га амалий ёрдам беришда айбдор деб топилганлар. "Исломий Жиҳод Иттифоқи" Ўзбекистон Исломий Ҳаракатидан ажралиб чиққан қуролли гуруҳ ҳисобланади.

Маҳкама келиб чиқиши афғонистонлик Олмония фуқароси Умид Ширхонийни икки йилу тўққиз ойга, ва яна бир айбланувчи - Ҳусейн Ўзгунни икки йилу икки ойга озодликдан маҳрум этган.
Олмон ҳуқуқ-тартибот органлари 2007 йилда "Исломий Жиҳод Иттифоқи"ни Олмония ҳудудида ҳужумлар ўтказиш ҳаракатини олдини олишга муваффақ бўлгандилар.

"Исломий Жиҳод Иттифоқи"га аъзоликда айбланганлар Олмониядаги Америка муассасаларини нишонга олишда гумон қилинган эдилар. Уларнинг ҳеч бири Америка муассасаларига ҳужум қилишда айбдор деб топилмаган эсалар-да, маҳкама уларнинг иккаласи ҳам Олмония фуқароси Адем Йилмазга алоқадорликда айбдор деб топилган. Аднан Йилмаз Олмониядаги Америка муассасаларига ҳужум қилишни режалаштирганликда айбланиб, маҳкамага тортилган.

"Исломий Жиҳод Иттифоқи" мавжудми?

Ўзбекистон Исломий ҳаракатининг ҳам, "Исломий жиҳод иттифоқи"нинг ҳам Покистоннинг озод қабилалар яшовчи минтақаларда фаол экани айтилади. Ушбу икки гуруҳдан айнан "Исломий Жиҳод" Оврўпода террорчилик амалларини режалаштиришда гумон қилинади.
2007 йил кузида Олмония полицияси Ислом динини қабул қилган олмонлар ва асл миллати турк бўлган олмонияликлардан иборат кичик бир гуруҳни турли ҳужумларни режалаштиришда айблаб ҳибсга олганди. Ўшанда "Исломий Жиҳод Иттифоқи" Олмониядаги Америка муассасаларига ҳужумлар уюштиришни режалаштирганини айтганди. // ББС радиоси

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону