14 October 2009
04:10 - Саиджаҳон Зайнобиддининг ўғли 20 йилга озодликдан маҳрум этилди
Кечикиб олинган хабарга кўра, Андижон воқеаларидан кейин 3 йилга қамалиб чиққан ҳуқуқ ҳимоячиси Саиджоҳон Зайнобиддининг 18 ёшли ўғли Низом ўртоғи билан қотиллик қилишда айбланиб, 20 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Андижон вилоят суди бу ҳақдаги ҳукмни 9 октябрда чиқаргани бизга энди маълум бўлди.

Низом Зайнобиддинов ўртоғи Сардор Муродалиев билан биргаликда қўшмачи хотин Махфуза Саидова (Қирғизистон фуқароси) ва фоҳиша аёл Жамила Турахоновани ўлдириб, уларнинг пули, ва тилла буюмларини олиб кетишган экан. Сардор Муродалиев 12 йилга озодликдан маҳрум этилибди.

Саиджаҳон Зайнобиддин ўтган йили “Бирлик” Партияси Андижон вилояти ташкилоти раисдошлигига сайланган бўлса ҳам, қисқа муддатдан кейин партия ишлари билан шуғулланишни ташлаган, партия раҳбарлари билан алоқасини узган эди. Балки, бунинг сабаби – у ўз ўғлининг ёмон йўлга тушганини аввалдан сезгани ва ўзини сиёсатдан узоқ тутишга қарор қилганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону