13 October 2009
03:46 - Покистонда навбатдаги террористик ҳужум – 41 одам ҳалок бўлди
Кеча ўлимчи-террорист Сват водийсидаги Шангла шаҳарчаси боозори олдидан ўтиб кетаётган ҳарбий машиналар карвонига ҳужум қилган. У бомба тўла машинасини портлатиши натижасида Покистон армиясининг 6 аскари ва шу атрофдан ўтаётган 35 нафар оддий фуқаро ўлган. Яралиларнинг сони, табиий, бундан ҳам кўп.

Маълумки, 1-2 ой аввал Покистон қўшинлари Толибоннинг бу ўлкадаги жангарилари раҳбари Байтулла Меҳсудни ўлдиргандан кейин, янги тайинланган лидер Ҳакимулла Меҳсуд аввалгиси учун ўч олишга ваъда берганди. Мана, жангарилар ўч олмоқдалар, ҳеч бир айби бўлмаган ўз ватандошлари, мусулмонларни қирғин қилмоқдалар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону