13 October 2009
02:45 - "Исёнкор" исмли эски ахлатхонада янги ҳид – фанатикларга шу керак
Сўнги йилларда Интернет оламида моҳиятан ахлатхона бўлган бир неча ўзбекча сайт фаолият олиб боришга ҳаракат қилди. Уларнинг, хусусан, Исёнкор, Эркинюрт, Янги дунё, Ватандош каби сайтларнинг асл мақсади – “Эрк” партиясини ҳали ҳам бор қилиб кўрсатиш, унинг лидери 53-54 лақабли Салой Мадаминни демократиянинг байроғи сифатида мадҳ этиш бўлди. Айни замонда, бу сайтлар “Бирлик” ва унинг лидерига душманлик руҳи билан суғорилгани ҳам кўриниб турарди.

Ушбу сайтлар ўз иддаоларининг ҳақлигини мисоллар билан исботлаш мақсадида “Қайси партия энг кучли?”, “Кимни мухолифатнинг лидери деб ҳисоблайсиз?” деган саволлар билан турли сўровномалар ўтказдилар, бошланғич рақамларни “Эрк” фойдасига қилиб, ўзлари ёзиб қўйдилар. Шунга қарамай, ҳамма натижалар “Бирлик” ва унинг лидери Абдураҳим Пўлат фойдасига айланиб кетавергач, сайт юритувчилари сўровнома натижаларини сохталаштиришга бошлашди. Бизнинг сайтимиз аниқ фактлар билан сохтакорликларни исботлаб бергандан кейин, бу сайтлар бирин-кетин ёки бекилиб кетди ёки ҳеч ким ўқимайдиган саҳифаларга айланди.

Ўқувчиларимздан келган бир неча хатга қараганда, ахлатхоналардан бири – “Исёнкор” қайтадан очилибди ва эски қилиғини қилиб, сўровномалар ўтказишга бошлабди, бу сафар бизнинг ишимиз бўлмаса ҳам, ўз-ўзидан шарманда бўлибди.

Мана мисоллар.

Сайтнинг “Ўзбекистонда қандай сиёси тузум бўлишини истайсиз?” саволига мутлақо кўпчилик “Халифалик” жавобини берса, “Ўзбек мухолифатининг етакчиси сифатида кимни кўришни истардингиз?” саволига “Дўстназар Худойназар” деб жавоб берибди. Табиий, “фахрли” иккинчи ўрин Салой Мадаминга берилган.

Маълумки, Дўстназар Худойназар “Эрк” партиясининг Европа ташкилотининг қоғоздаги раҳбари, ислом фанатиги. Шундан хулоса қилса бўладики, “Исёнкор” сайти ҳозир исломчилар сайтига айланган. Саволларга овоз берганларнинг сони 100 атрофида бўлганлиги эса, ўзбеклар ичида ислом фанатиклари оз эканлигини кўрсатади. Улар ўша ахлатхонада ўралашиб юраверганлари яхши.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону