13 October 2009
01:38 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳабибулла Оқпўлатовга 3 йиллик қамоқ жазоси қўшиб берилган
Шу йилнинг 28 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББга қарашли 64/29-муассасада сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Ҳабибулла Оқпўлатовга нисбатан ЖКнинг 221-моддаси (Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуни талабига бўйсунмаслик) асосида яна 3 йиллик қўшимча жазо белгилабди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Иштихон тумани фаоли бўлган Оқпўлатовнинг адвокати Қўлдош Мирзаев бу суднинг МХХ талаби билан яширинча ўтказилганини айтган.

Бу ҳақда хабар тарқатган жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Бахтиёр Ҳамроевнинг билдиришича, Ҳабибулла Оқпўлатов 2005 йил 4 июнда ҳамкасблари Норбой Холжигитов ва Саттор Ирзаев билан биргаликда ҳибсга олинган. Ўша йилнинг 18 октябрида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукми билан бу уч ҳуқуқ ҳимоячиси турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган. Унга нисбатан чиқарилган қамоқ жазоси шу йилнинг 28 августидаёқ ниҳоясига етган бўлса ҳам, у озод қилиниш ўрнига қўшимча муддат билан “сийланган”.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, Саттор Ирзаев муддати битгани туфайли шу йил август ойида озодликка чиққан эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону