12 October 2009
22:04 - Путин ишчи визит билан Пекинга келди, чоршанба куни ШҲТ бош вазирлари тўпланишади
Россия Бош вазири Владимир Путин бугун кечқурун Пекинга келди. Бу ҳақда хабар бетган рус ахборот воситаларининг билдиришича, Владимир Путин эртага Хитойлик ҳамкасби Вэн Цзябо билан музокаралар олиб боради, кейин улар биргаликда Хитой ва Россиялик иш одамлари билан учрашишади.

Чоршанба куни Пекинда Шанхай Ҳамкорлик Тишкилотига кирувчи мамлакатлар бош вазирларининг йиғилиши бўлади. Путиннинг асл мақсади шу йиғилишда қатнашиш, аммо у бу имкониятдан фойдаланиб, Хитой-Россия муносабатларига оид масаллар билан ҳам шуғулланиб кетмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону