12 October 2009
18:52 - Хитойда олти уйғур ўлимга, бир киши умр бўйи қамоққа ҳукм қилинди
Хитойда олти уйғур ўлимга, бир киши умр бўйи қамоққа ҳукм қилинди

Кеча Хитойнинг Шинжон-Уйғур ўлкасидаги суд шу йил июль оида бўлиб ўтган тартибсизликлар давомида қотиллик қилиш ва бошқа жиноятлар содир этишда айблаб, 6 кишини ўлимга, 1 кишини умрбод озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилди. Синхуа агентлигининг хабарида жазоланганларнинг миллати айтилмаса ҳам, уларнинг исмидан уйғур эканликлари кўриниб турибди, дейи Reuters мухбири.

Эслатиб ўтамиз, Хитойдаги қайсибир заводда икки уйғурнинг ўлдирилишига норозилик билдириб, минглаб уйғурларнинг Урумчида кўча-майдонларга чиқиши катта тартибсизликларга айланиб кетган ва натижада 200 га яқин одам ўлдирилганди. Жаҳон хабар агентликлари тарқатган маълумотларга кўра, ўлганларнинг асосий қиси хитойлик ханлар бўлган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону