11 October 2009
02:18 - Сайлов округлари рўйхати тузилди
Бугунги газеталарда Ўзбекистон Республикаси Марказий Сайлов Комиссияси томонидан сайлов округлари, уларнинг манзили ва ҳудудлари ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Унга кўра, Парламентнинг Қонунчилик палатасига шу йилнинг 27 декабрида ўтказиладиган сайловларда 135 ҳудудий округларда кураш боради. Уларнинг 12 таси Тошкент шаҳрида жойлашган.

Марказий Сайлов Комиссияси қарорига кўра, округ комиссиялари 17 ноябрга қадар участкаларни белгилаши лозим. 21 ноябрга қадар эса депутатликка талабгорлар рўйхатга олиб бўлинади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону