10 October 2009
02:40 - Наманганлик “Бирлик”чилар Барак Обамани қутлашмоқда
Тинчлик учун Нобель мукофоти билан тақдирланган АҚШнинг Президенти Барак Обамани наманганлик мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячилари номидан “Бирлик”чи Носир Зокир қутлагани, унга табрик телеграммаси йўллагани ҳақида мухбирларимиз хабар қилмоқда.

Носир Зокирнинг таъкидлашича, Обама ҳақиқатан ҳам мазкур мукофотга муносиб шахсдир.

Айрим танқидчилар томонидан Обаманинг Афғонистонга доир сиёсати, яъни мазкур минтақадаги осойишталикка оид ҳаракатлари қораланаётган бир пайтда наманганликлар уни зарурат ва айнан тинчлик ўрнатиш учун қилинаётан ҳаракат, деб ҳисоблайди. Улар Нобель мукофоти совриндори Ўзбекистондаги чуқур сиёсий, иқтисодий кризисга ҳам эътибор қартишига умид қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону