10 October 2009
00:51 -
Покистонда яна бир даҳшатли портлаш, 49 киши нобуд бўлди

Толибон портлатишни ўзи қилгани ҳақида баёнот бериб, маъсулиятни бўйнига олмаган бўлса ҳам, бу унинг иши эканлиги маълум, дейди Раҳмон Малик ва гапини шундай давом эттиради: «Бизнинг Жанубий Вазиристонда унга қарши катта операция бошлашдан бошқа иложимиз қолмади».
Ислом шиорлари остида ҳаракат қилиб, ҳеч бир айбсиз мусулмонларнинг қонини тўкаётган Толибон ва Ал-Қоида раҳбарларини, уларнинг диний раҳнамоларини тушуниш қийин. Уларнинг ўз ўлими олдидан иложи борича кўпроқ қўн тўкиб қолиш ниятидан бошқа мақсадлари ҳам қолмаганга ўхшайди.