09 October 2009
20:19 -
Америка уйқуда экан, президенти Нобель мукофотли бўлди

Нобель комитетининг бу қарори ҳозир ҳамманинг тилида бўлган кутилмаган янгиликдир. Ҳамма ҳайрон: Нобель комитетининг бундай танлови Барака Обамани яхши ниятлари учун рағбатлантириш орқали дунёга тинчлик келтириш йўлидаги ҳаракатларга ёрдам беришми ёки бугун тинчликни куч билангина, яни уруш йўли билангина ўрнатиш мумкинлиги ҳақидаги принципни ҳаммага тан олдиртиришга уринишми ёки Тинчлик Нобель мукофотининг инқирозими?
Бу саволларга на бугун на кейинроқ жавоб топилмаса керак. Чунки жавобнинг ўзи йўқ. Ҳозирча йўқ. Одамзод бундай саволларга жавоб излаб, олға кетади. Кўринишидан, бошқа йўл йўқ.
Обама ҳам Нобель мукофоти ўзига берилишини шу саволларга жавоб излаш йўлидаги навбатдаги қадам сифатида қабул қилмасдан бошқа иложи йўқ. Аммо, у энди Афғанистонга қўшимча қўшин юбориш қарори олиш олдидан Тинчлик Нобель мукофоти лауреати сифатида бироз маънавий сиқилса керак.