08 October 2009
10:40 -
Шоир Юсуф Жуманинг аянчли аҳволида ўзгариш йўқ
Шоирнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиевадан олинган маълумотга кўра, унинг қизи Феруза 3 октябрь куни отаси билан Жаслик қамоқхонасида кўришган.
Ислом Каримнинг қонунларга зид равишда учинчи марта президентликка сайланишига норозилик билдириб, пикетлар ўтказгани учун қамалган ҳуқуқ ҳимоячиси ва шоир Юсуф Жуманинг аянчли аҳволида ўзгариш йўқ.
Уни учрашувга оғир металдан қилинган махсус пойафзалда олиб келишган, шу пойафзал туфайли унинг оёқларини ости доимо яра экан. Уни учрашувдан уч кун олдин карцердан чиқаришибди, қамоқхонадаги махсус органларнинг хизматчилари унга нисбатан ҳали ҳам ваҳшийларча муносабатда бўлишмоқда. Улар шоирга доим таҳдид қилишмоқда ва бу ердан тирик чиқмаслигини айтишмоқда.
Юсуф Жума ўтган йилги амнистия билан ёки бу йил май ойида қамоқ муддатининг учдан бири ўтгани сабабли озод қилиниши мумкин эди. Аммо мавжуд режимнинг шоирни озодликка чиқариш нияти йўқ.
Гулнора Олтиева ҳаммага мурожаат қилиб, турмуш ўртоғини тезроқ режим қўлидан қутқаришда ёрдам сўрамоқда.