08 October 2009
00:55 -
АҚШ элчиси Норланд футболда ҳам гол уришга уста экан, худди сиёсатдагидек...
Аввалги хабарларимизда мамлакатимиздаги дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари ўртасида мини футбол бўйича турнир бошлангани ҳақида хабар қилгандик. Мазкур мусобақа ниҳоясига етиб, ғолиблар аниқланибди. Сўнгги натижаларга кўра, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчилиги турнирда ғолиб бўлган. Иккинчи ўринни Ташқи ишлари вазирлигимизнинг футболчилари, учинчини эса қозоғистонлик дипломатлар эгаллабди. Турнирнинг энг сермаҳсул тўпурари деб АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланд топилган.
Футболни сиёсатга қиёслайдиган бўлсак, натижа бу ерда, яъни футболда ҳам бирмунча нисбий. Россия Федерацияси мусобақада гўёки ғолиб, лекин энг кўп гол урган барибир АҚШ дипломати. Худди Марказий Осиёга нисбатан сиёсатдаги каби...