06 October 2009
02:37 -
Пўлат Охун БМТнинг ядровий қуролсизланиш конференциясида қатнашди
Бугун БМТнинг Женевадаги Миллатлар Саройида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун раислигида ядровий қуролсизланиш масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Конференциянинг ягона нотиғи СССРнинг собиқ президенти, Совет Империясидек даҳшатли режимни демократия йўлига солиб, инсоният олдида катта хизмат қилган Михаил Горбачев эди.
Конференция иштирокчилари ичида “Бирлик” Партияси раисининг ташқи алоқалар бўйича ўринбосари, собиқ СССР халқ депутати Пўлат Охун ва партия фаоли Анвар Карим бор эди.
Михаил Горбачев ҳозир ядровий қуролнинг дунёга тарқаб кетиш хавфи кучайиб бораётган бир пайтда, ядровий қуролсизланишнинг ўта муҳим масала эканлигини гапирди. Совуқ уруш битгандан кейин НАТО ўзини ғолиб сифатида кўриш ўрнига маъсулиятроқ ишлар қилса, бу соҳада катта ютуқларга эришиш мумкин бўлганини гапирган нотиқ, НАТО ҳам АҚШ ҳам хато йўлдан кетишганини урғулади. Жорж Бушнинг кўп масалаларда айблади ва Обамага катта умид билан қараётганини айтди.
Нутқдан сўнгра Михаил Горбачев саволлар ёмғири остида қолди ва саволларга жавоб бериш босқичида ҳам ўзининг дунёдаги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий жараёнларга муносабатини билдирди, таклифларини айтди.
Ҳозир модага кираётган пайафзал отиш каби воқеаларнинг ҳам олдини олиш учун бўлса керак, конференция бўлаётган бино ва залда ўта қаттиқ хавфсизлик чоралари кўрилган экан. Шу сабабли на Пан Ги Мун на Горбачев билан шахсий мулоқат қилиш имконияти йўқ эди ҳисоб. Шундай бўлса ҳам Пўлат Охун Михаил Горбачев билан қўл бериб кўришиш ва у билан бир неча оғиз бўлса ҳам гаплашиш имконига эга бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения