05 October 2009
14:07 - «Шереметьево» аэропорти хусусийлаштирилса ўзбек аслли Алишер Усмоновга нима?
Ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмоновга тегишли gazeta.ru сайтининг билдиришича, Россия ҳукумати мамлакатда давом этаётган сиёсий инқироз ва бюджет дефицити туфайли «Шереметьево» аэропортини хусусийлаштириши мумкин. Бу ҳақдаги маълумот аэропортнинг Директорлар Кенгашига яқин манбадан олинган эмиш.

Аэропортни хусусийлаштириш ҳақидаги таклиф ҳукуматга киритилган ва бу қарор Транспорт вазири Игорь Левитин тарафидан қўллаб-қувватланган, дебди вазирнинг ёрдамчиси Светлана Криштановская.

Бундай мужмал хабарнинг gazeta.ru сайтида эълон қилинишидан тахмин қилиш мумкинки, аэропортнинг хусусийлаштирилишидан Алишер Усмоновнинг ўзи ёки унинг яқинларидан бири манфаатдор. Улар шу каби хабарлар билан ҳукуматга таъсир ўтказиб, аэропортни хусусийлаштиришни тезлаштиришмоқчи.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону