04 October 2009
03:43 - Ирландия Лиссабон Шартномасини тасдиқлади, Тони Блэр учун ЕИ президентлиги йўли очилди
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Европа Иттифоқи тарафидан бир неча йил аввал қабул қилинган Лиссабон Шартномасига мувофиқ, Иттифоқнинг ўз президенти ва ташқи ишлар вазири бўлиши керак. Аммо, Шартнома кучга кириши учун у аввалига Иттифоққа кирувчи 27 мамлакат тарафидан тасдиқланиши керак. Ирландиядан бошқа ҳамма мамлакатлар шундай қилишди, ёки парламентда ёки референдум йўли билан Шартнимани ратификация қилишди. Фақат Ирландияда ўтказилган референдумда аҳолининг кўпчилиги Шартномани маъқулламади.

Кеча Ирландияда шу масала бўйича иккинчи референдум ўтказилди. Мамлакатнинг Бош вазири Брайан Коуэн расмий баёнот билан чиқиб, Шартнома тасдиқланганини билдирди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.

Еврокомиссиянинг раиси Жозе Мануэл Баррозу ва ЕИда ҳозир раислик қилувчи Швециянинг Бош вазири Фредрик Райнфельдт Ирандия референдуми натижалари билан Ирландия халқини табриклашди. “Референдумнинг натижаси ирландияликлар Европа Иттифоқи учун “ҳа” дейишганини кўрсатади”, дебди Жозе Мануэл Баррозу табрик мактубида.

Демак, ЕИ ўз президенти ва ташқи ишлар вазирини тайинлаш имконияга эга бўлди. Бу янги лавозимларга кимлар тайинланиши Европа Иттифоқнинг 29-30 октябрь кунлари Брюсселда ўтказиладиган саммитида мълум бўлади. Кечаги хабаримизда айтилгандек, президентликка асосий номзод сифатида Буюк Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэрнинг номи тилга олинмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону