04 October 2009
00:16 - Ислом Карим Ашхабодга сим қоқди ва Уммонга жўнади
Ислом Карим Туркманистоннинг янги диктатори Қурбонгули Бердимуҳамедовга сим қоқиб, унинг БМТ минбаридан муфаққиятли нутқ ирод қилгани ва мамлакат мустақиллигининг 18 йиллиги билан қутлаган. Бу ҳақда Туркманистоннинг бир қанча оммавий ахборот воситалари хабар қилмоқда. Хабарларда айтилишича, ўзаро суҳбатда икки диктатор минтақада ўзаро ҳамжиҳатлик, яъни бир-бирини қўллаб-қувватлаш борасида келишишган.

Бугун кечқурун Ислом Карим аввалдан эълон қилинган икки кунлик ташрифни амлага ошириш учун Уммон Султонлигига қараб йўлга чиқди. Бу ҳақда расмий хабар тарқатилди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону