03 October 2009
12:18 - Тошкент бозорларидаги эълонни томоша қилинг
Кечаги хабарларимиздан бири Тошкент бозорларига расман осилган эълонлар ҳақида эди. Бу эълонлар одамларга жамоат жойларида диний либосда эриш тақиқланганини билдирарди.

Аслида, эълон усталик ёки ҳийлакорлик билан ёзилгаy. Расмда кўриниб турганидек, эълонда жамоат жойларида “ибодат либосларида юриш” маъмурий жазо ёки жаримага сабаб бўлиши эслатилган. Исломда оддий мусулмонлар учун ибодат кийими деган тушунча йўқ бўлганлиги сабабли, бозорларда осилган эълон одамларга Ўзбекистонда исломий кийимда юриш таъқиқланганини эслатаётгани ўз-ўзидан маълум.

Расмдаги матн айнан қуйидагича:

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК
ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИДАН КЎЧИРМА

Ўзбекистон Республикасининг 22.09.1994 й. 2015 – XII - сонли
қонунига мувафиқ тасдиқланган.
01.04.1995 йилдан кучга киритилган.

184 – 1 – модда. Фуқаролар жамоат жойларида ибодат либосларида юриши

Ўзюекистон Республикаси фуқароларининг (диний ташкилотларнинг хизматидагилар бундан мустасно) жамоат жойларида ибодат либосларида юришлари, -

Энг кам иш ҳаққининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда
жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа
олишга сабаб бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону