03 October 2009
03:24 -
Самарқанднинг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмонов қочиб улгурмаган, у қамоқда
Айрим интернет сайтлари Самарқанд вилояти ва шаҳрининг собиқ ҳокими Пўлат Абдураҳмоновнинг хорижга қочиб улгургани ҳақида ёзишмоқда. Бу ҳақдаги хабарлардан сўнг самарқандлик мухбирларимиз вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб, унинг ҳозирги пайтда ҳибсда экани ҳақида хабар беришди.
Маълум бўлишича, унга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, жиноий даромадларни легаллаштириш, давлат ёки ўзгаларнинг мул-мулкларини ўзлаштириш айби билан жиноят иши очган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда. У дастлабки терговлар даврида давлатга келтирилган 51 миллион сўмлик зарарни тўлаган ҳам.
Пўлат Абдураҳмонов сўнгги пайтда вилоятдаги хусусий газ заправка (ёқилғи қуйиш)лар фолиятини мувофиқлаштирувчи идорада раҳбарининг ўринбосари бўлиб ишлаётган экан.