03 October 2009
02:41 -
Жаҳон молия системасининг лидерлари Истанбулда, уларга пойафзал отиш ҳам бор
Туркиянинг молиявий-иқтисодий маркази Истанбулда Дунё Банкасининг йиллик йиғилиши бўлмоқда. Банк президенти Роберт Зеллик бошчилигидаги банкнинг бошқа раҳбарларидан ташқари Халқаро Валюта Фондининг директори Доменик Страус Кахн, дунё мамлакатларининг молия ишлари бўйича вазирлари, маслан, Россия Молия вазир Алексей Кудрин, кўп мамлакатларнинг марказий банклари раҳбарлари шу ерда тўпланишган.
Дунё Банкасининг раҳабри Роберт Зелик Туркиянинг расмий Анадолу Агентлигига берган интервьюсида дунё иқтисодидаги кризис юмшашга бошлаганини айтса ҳам, “ҳали ғалаба ҳақида гапиришга вақтли” дейишни ҳам унутмади. АҚШда ишсизлик даражаси сентябрь ойида 9,8 фоизга чиққани ҳақидаги бугунги хабарлар ҳам Роберт Зеликнинг фикрини тасдиқлайди.
Истанбулда турли можаросифат воқеалар ҳам бўлмоқда. Кечача Билги Университети студентлари олдида чиқиш қилган Халқаро Валюта Фондининг директори Доменик Страус Кахнга студентлардан бири пойафзалини отди ва капитализмни қораловчи, ҳақорат қилувчи десак ҳам бўлади, шиорлар бақира бшлади. Бошқа бир гуруҳ катта бир плакатни очишга ҳаракат қилди, аммо хавфсизлик хизматининг ходимлари пойафзал отган студентни ва бошқа бақирувчиларни куч ишлатиб, залдан олиб чиқиб кетдилар.
Табиий, намойишчилар Туркияда ҳали ҳам илдизлари бўлган марксист қарашли гуруҳ ва гурҳчаларнинг фаоллари эди. Улар капитализмни инсониятнинг душмани деб қарашади ва коммунизм ғояларигина одамзодни ҳақиқий эркинлик, тенглик ва фаровонликка қовуштиришига ишонишади. Уларга СССРнинг қандай тугагани айтиб, реалист бўлишга чақириш фойдасиз. Чунки, улар рус коммуниятлари қилолмаган ишни турк комминистлари қила олишига чин кўнгилдан ишонишади.
Пойафзал отиш воқеасига қайтсак, шуни айтиш керакки, турк студенти пойафзали билан Доменик Страус Кахнни нишонга оломади. Ёш коммунистнинг кроссовкаси саҳнага зўрға етиб борди. Нотиқ эса залнинг сокинлашишини хотиржамлик билан кутди ва гапини давом эттирди.
Истанбулда йиғилган молиячилар банкнинг йиғилишида ишторок этиш билан бир қаторда, икки томонлама учрашувлар, музокаралар ўтказишмоқда, турли шартномалар имзолашмоқда.