03 October 2009
00:11 -
Журналист Алижон Абдураҳмоновнинг устидан маҳкама бошланди
Бугун жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида журналист, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси матбуот хизматининг собиқ раҳбари Алижон Абдураҳмоновнинг устидан суд жараёни бошланди. Илк суд мажлисида маҳкамага раислик этувчи айбланувчининг шахсини аниқлаб, айблов хулосасини ўқиб эшиттирди. Алижон Абдураҳмонов айбловни тан олмаслигини таъкидлади ва шу билан суд сешанба, 6 октябрга қадар танаффус эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Божхона қўмитаси капитани Алижон Абдураҳмонов шу йилнинг июль ойи аввалида МХХ ходимлари томонидан ўз ходимидан 200 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида ҳибсга олинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилган.