02 October 2009
22:13 -
“Эзгулик”чи Дилмурод Саййидни Қизилтепадаги колонияга ўтказишди
Бугун Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси Тоштурмада вақтинча сақланаётган “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййидни 12,5 йиллиқ қамоқни ўташ учун бошқарма тизимидаги 64/47-муассасага ўтказди. Журналист ўткир сурункали сил касаллигига чалингани, аҳволи бирмунча оғирлиги боис унинг қариндошлари ва ҳимоячилари бугуннинг ўзида Жазони ижро этиш Бош бошқармасига мурожаат қилиб, уни Товоқсойдаги колонияга ўтказишни илтимос қилишди. Лекин бошқарма маъмурияти бу мурожаатга қонуний муддатларда жавоб берилишини таъкидлашдан нарига ўтмади.
Мухбирларимизнинг айтишича, айнан Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида жойлашган колония шароити оғир, журналистнинг ҳаёти учун хавфли ҳамдир. Кучайтирилган тартибдаги бу муаасасда асосан конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланганлар жазо муддатини ўтишади, дейди мухбиримиз.