02 October 2009
00:07 -
Қирғиз демократи: Андижонда халқ қўзғалон қилолмади, чунки ўзбек мухолифатининг лидерлари юрт ташқарисида эди
Қирғизистон халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири, ҳозир “Эркинлик” партиясининг раиси ва Бирлашган халқ ҳаракатининг фаоли Тўпчибек Турғуналиев сиёсий қочқинликни танқид қилди.
- Бизда ҳуқуқ ҳимоячиси Рамазон Дирдалдиевдан ташқари ҳеч ким чет элга сиёсий қочқин сифати билан чиқиб кетмади, - деди у Бишкекда ўтказилган матбуот конференциясида. – Мен Ақаев замонида 16 йилга қамалдим, бир неча йил қамоқхонада ўтирдим. Бир неча марта юрт ташқарисида сиёсий қочқин мақоми олиш таклифи келди, аммо мамлакатни тарк этмадим. Қирғиз мухолифатининг ҳамма лидерлари мамлакат ичида бўлишгани учун Бишкекда 2005 йил 24 март воқеалари юз берди, ҳокимият ўзгарди. Лекин, ҳозирги ҳукумат ҳам мухолифатни “лаббайчиларга” айлантириш учун ҳаракат қилмоқда.
Андижонда халқ 2005 йил май ойида қўзғалон қилолмади, ҳукумат юзлаб одамларни отиб ташлади, чунки ўзбек мухолифатининг лидерлари чет элда эди, деб давом этди қирғиз демократи.
Қирғиз демократининг ўз мамлакатига оид гаплари умуман олган тўғри, дейди мухбиримиз. Аммо, Ақаев ҳукумати ҳам Ўзбекистондаги режимга нисбатан анча демократик бўлганини тан олиш лозим. У мухолифатга қарши маълум маънода босим ўтказган бўлса ҳам, Ислом Карим каби репрессив сиёсат олиб бормаган.
Андижон воқеаларига берилган баҳо хатодир. Андижонда халқнинг қўзғалони эмас, ислом фанатикларининг исёни бўлди. Мухолифат ҳукуматни бу исён баҳонасида керагидан ортиқ куч ишлатиб, тинч аҳолини ўққа тутганини қоралади. Лекин, демократик мухолифат лидерлари мамлакат ичида бўлсалар эди, воқеалар Қирғизистонда каби тинч йўл билан ҳукуматнинг ўзгаришига олиб келган бўларди, деб ўйлаш хатодир.
Айни замонда, Андижон воқеаларини баҳона қилиб, юрт ташқарисига қочиб кетган ва юрт ичидаги мухолифатни унутган, юрт ташқарисида мазохист сайтлар очиб олиб, у ерда яшашни сиёсий фаолият деб тушунаётган бир гуруҳ ўзбек демократлари ҳар қандай танқидга лойиқ. Улар вақти келиб халқнинг лаънатига қолишлари ҳам муқаррар.