01 October 2009
02:27 -
Ўзбекистонда чет эллик сайтларга кириш авария туфайли мумкин бўлмай қолибди
Рус оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, авария туфайли Ўзбекистонда чет эллик сайтларга кириш мумкин бўлмай қолибди. Авария Ўзбектелеком ширкатининг системасида бўлган эмиш.
Бу ширкатнинг вакиллари чет эллик сайтларга киришда муаммо борлиги тан олишибди, аммо изоҳ беришдан қочишибди.
Маълумки, Ўзбекистонда чет элдан юритиладиган жуда кўп сайтларга, хусусан демократик мухолифатнинг сайтларига кириш аллақачон блок қилинган эди. Табиий, улар ўша Ўзбектелеком томонидан блок қилинарди. Энди у бечораларнинг иши вақтинча бўлса ҳам осонлашибди. Авария туфайли четдан келадиган ҳар қандай информациянинг йўли тўсилибди. Бу ширкатда ва хавфсизлик хизматларида байрам ҳавоси ҳукмрон бўлса керак.