01 October 2009
00:50 -
Индонезияда кучли қимирлаш натижасида 75 киши ўлди, саноқсиз одам вайроналар остида

900 минг киши яшайдиган шаҳар вайронага айланибди. Соғлиқни сақлаш вазири Рустам Пакая ўлганлар сони соат сари ортиб бораётганини, қоронғи соатларда қутқариш ишларини олиб бориш яна ҳам қийинлашганини билдирган.
Кузатувчиларнинг фикрича, ҳалок бўлганларнинг сони ваҳимали даражаларга етса керак. Чунки 2006 йилда Йогукарта шаҳридаги ер қимирлашда 5 минг киши ҳалок бўлган, 150 минг уй-жой мутлақо вайрон бўлган эди.