30 September 2009
04:25 -
“Бирлик” фаолларининг тўй доирасидаги мажлиси Қирғизистонда русларнинг базаси яратилишига қарши
Кеча, аниқроғи, бир неча соат олдин Андижон вилоятидаги “Бирлик” Партияси фаолининг ўғил ўйлантириш тўйига келган сафдошлари, вақтдан фойдаланиб, сиёсий мажлис ҳам ўтказиб олдилар, деб ҳабар беради фарғоналик мухбиримиз.
Йиғилишда водийнинг уччала вилоятидан келган меҳмонлар бўлгани сабабли, уни партиянинг расмий мажлиси деб белгиладик, дейди “Бирлик” Партияси раисиснинг водий ишлари бўйича ўринбосари Ҳамдам Сулаймон.
Ҳамдам Сулаймоннинг билдиришича, бирликчилар мамлакатдаги сиёсий вазият, мухолифатнинг аҳволи, унинг етакчиси бўлмиш “Бирлик” Партиясининг фаолиятини жонлантириш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилишган, қилиниши керак бўлган конкрет ишлар хусусида келишишган.
Мажлисда “Бирлик” Партиясининг қўшни Қирғизистон ҳудудида, Ўзбекистон чегарасига яқин жойда русларнинг ҳарбий базасини яратиш ҳаракатларини қорловчи баёнотининг лойиҳаси ҳам кўриб чиқилган ва маъқулланган. Мухолифатчилар бундай базанинг яратилишига йўл қўймаслик учун рус ва қирғиз демократлари билан ҳамкорлиқ қилиш кераклигини хусусида ҳам келишишган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения