30 September 2009
03:54 -
Фермер Абдураҳмат Курбонов: Ҳокимиятлар қачонгача бизни талайди?
Наманганлик мухбиримизнинг ёзишича, Чуст туман ҳокимлиги тумандаги барча фермерларни тўплаб, пахта штабларида ишлаётганларни молиявий таъминлаш учун ҳар бир фермер 100 минг сўмдан пул бериши кераклигини билдирган. Йиғилган пулнинг ярми штаблардан ишлаётганларга маош сифатида берилармиш, қолган ярми уларнинг кундалик овқатлари ва бошқа эҳтиёжларини қоплармиш.
Шу йиғилишда сўз олган фермер Абдураҳмат Курбонов: “Ахир қачонгача фермерларни талайсизлар, ҳали бир тийин фойда кўрмай туриб, шунча пулни фермер қаердан олади. Шахсан мен пул бермайман” деган.
Фермернинг айтишича, унинг хўжалигидаги пахта ҳали тўлиқ очилиб бўлгани йўқ. Эгатларга сув қуйилган. Лекин ҳокимиядагилар ўқувчиларни олиб келиб, уларни далага қўйишни ва пахтани тезроқ териб олишни талаб қилишган ҳоллари ҳам бўлган.
Биз бир қатор фермерлар билан учрашдик, дейди мухбиримиз. Улар ҳашарчиларсиз ҳам пахтани териб олиш имконияга эгалар. Лекин ҳокимиятдагилар фермерларни ҳашарчи олишга мажбур қилшар экан.
Дарвоқе, ўша фермерларнинг йиғилишида ҳокимият вакили фермер Абдураҳмат Курбонов қараб: “Нима, сиз давлат сиёсатига қаршимисиз?” дея қўрқитишга ҳаракат қилган. Бу кетишда, Совет замонида каби “давлат ва халқ душманларини” овлашгача етиб бориш эҳтимоллиги катта.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения