28 September 2009
19:19 - Қирғизистонга Ўзбекистондан келаётган табиий газ 30 фоизга қисқарди
Бу қисқариш 2008 йилга нисбатандир, деди бугун Бишкекда матбуот-конференцияси ўтказган ҚирғизГаз ширкатининг директори Саламат Айтикеев. Ўзбекистон тарафи газнинг камайтирилиши қирғизларнинг қарзи 18,8 миллионга чиқиб кетгани билан боғлиқлигини айтмоқда экан.

“Агарда қарз тўланмаса, газ бутунлай тўхтатилиши мумкин”, дейди Саламат Айтикеев. Бошқа хабарлардан маълум бўлишича, ҚирғизГаз раҳбарларининг Тошкентда ҳамкасблари билан олиб борган музокаралари натижасиз тугаган. Ўзбекистон қарзнинг ҳаммаси тўлангандан кейингина Қирғизистонга юборилаётган газнинг миқдори аввалги даражага келтирилишини айтмоқда.

Қирғизларнинг қарзи турли минтақалар бўйича қуйидагича экан: Ўш вилояти - 73 млн сом, Жалолобод вилояти - 72 млн сом, Боткент вилояти - 44 млн сом, Бишкек - 123 млн сомов, Чуй вилояти - 28 млн сом.

Қирғизистоннинг тегишли ташкилотлари ходимлари уйма-уй юриб, одамлардан ўз қарзларини тўлашни талаб қилмоқдалар. Лекин наитажа йўқ. Одамларда пул йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону