27 September 2009
23:51 - Тожикистонда ёши катта ўқитувчиларга соқол қўйиш рухсати берилди
Бу тўғрисидаги хабар русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги тарафидан тарқатилди. 1 октябрдан кучга кирадиган Тожикистон Маориф вазирлигининг янги қоидалари қандай кийим ва пойафзал кийишдан тортиб, ўқитувчининг ташқи кўриниши қандай бўлиши кераклигини белгилайди. Масалан, ёши 50 дан ошган ўқитувчилар узунлиги 3 сантиметрдан ортмайдиган соқол қўйиши мумкин, мактабга калишда келишга рухсат берилади. Мини-юбкалар, жинс шимлар, баданга ёпишиб турадиган кўйлаклар, рангбаранг майкалар кийиш тақиқлаланди.

Аслида, соқол қўйишга рухсат берилганидан эмас, шу пайтгача соқол қўйишга рухсат йўқлигидан ҳайрон бўлиш керак, дейди мухбиримиз. Соқолни маълум бир ёшга етгандан кейин қўйиш мумкинлиги ҳам ножиддийлик аломатидир. Совет замонида исломий одатга кўра жаноза ўқиш тақиқланмаса ҳам, жанозада фақат қариялар ва марҳумнинг энг яқинлари қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзилмаган қоида бор эди. Тожиклар бундай мантиқсиз қоидаларни расмийлаштиришгача боришгани қизиқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону