26 September 2009
22:08 - Ангренлик “Эзгулик”чи Абдурасул Худойназаровга мурувват тегмайди
Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Бекободдаги 64/21-муассасада сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Ангрен шаҳар бўлими собиқ раиси Абдурасул Худойназаровга муассаса тартибини бузганлик бўйича яна бир айблов қўйилди. Бу ҳақда мухбирларимизга хабар қилган унинг рафиқаси Гулчеҳра Туронова айблов ҳуқуқ ҳимоячисининг Амнистияга тушмаслиги учун атайлаб чиқарлиганини таъкидлайди.

Жамият фаолларининг фикрича, ҳукумат “Эзгулик”чини ҳали-бери чиқармоқчи эмасга ўхшайди. Озодликдан маҳрум этилиб, қамоқхоналарга ташланган бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ва мухолифатчиларнинг ҳам қисмати шундай бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Худойназаров 2005 йилда Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 168- ҳамда 205-моддалари бўйича айбланиб, Тошкент вилояти суди томонидан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону