26 September 2009
02:43 - Ўзбек пахтасига бойкотчилар рўйхати яна биттага кўпайди
Жаҳон ҳалол савдо ташкилоти Ўзбекистон пахтасига бойкот эълон қилган, деб хабар беради “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати. Бунга мамлакатдаги болалар меҳнати муаммосининг ҳал этилмаётгани, аксинча, ўқувчиларнинг яна пахта пайкалларига ҳайдалаётгани сабаб бўлганлиги очиқча айтилган. “Мактаб болалари ва талабаларга билим бериш эвазига уларнинг мажбуран пахта далаларига чиқарилишини мутлaқ қабул қилиб бўлмайди” дейилади ташкилот иддаосида.

Маълум бўлишича, ташкилот мазкур бойкот билан қаноатланмай бошқаларни ҳам ўзининг йўлидан боришга чақирган. Ҳозирда бойкотчи ташкилотлар сони 20 тадан ошди, лекин бу Ўзбекистон ҳукуматининг парвоийга ҳам келгани йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону