23 September 2009
19:52 -
Қирғизлар ўлим жазосини тиклаш йўлидами?
Бугун Бишкекда Қирғизистон Хавфсизлик Кенгашининг аҳоли ичида диний фанатизмнинг тарқалишига қарши туриш маслалари бағшланган мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради АКИpress агентлиги.
Бу йиғилишда Хавфсизлик Кенгашини котиби Адахан Мадумаров (расмда чапда) ва Давлат Хавфсизли Комитетининг раиси Мурат Суталинов (расмда ўнгда) 2007 йилда бекор қилинган ўлим жазосини тиклашни таклиф қилишибди.
Мурат Суталиновга кўра, ўлим жазоси тикланса, мамлакатда 2-3 кунда тартиб ўрнатилар эмиш.
Адахон Мадумаров эса, даҳашатли жиноят қилган одамларни жамият ўз ҳисобидан боқмаслиги кераклигини урғулаган.
Икки давлат расмийсининг таклифи диний экстремизм масалаларига бағишланган йиғилишда айтилганидан тушуниш мумкинки, улар мамлакатда ислом экстремизмнинг хавфи ортиб бораётганидан хавотирдалар ва ўлим жазосининг тикланиши экстремистлар учун жиддий огоҳлантириш бўлади, деб тушунмоқдалар. Бу унчалик тўғри эмас, дейди мухбиримиз. Чунки, экстремстларнинг асосий қисми фанатизм руҳида тарбияланган ва ўлим билан тугайдиган ҳаракатлари билан ҳам жаннатга тушишларига ишонган одамлар. Динни сиёсат учун ишлатмоқчи бўлган уламолар бундай фанатизмдан манфаатдорлар ва ёшларни айнан шу руҳда тарбияламоқдалар. Демак, масаланинг ечими – ўлим жазосини тиклашда эмас, ўша уламоларнинг қўлидан диннинг зарарига ишлашга бошлаган қуролларни олиб қўйишда, яъни динда инқилобий ислоҳотлар ўтказишда.