23 September 2009
03:20 -
Мамлакатимизнинг сиёсий майдонида навбатдаги спектакль – сайлов кампанияси бошланди
Кеча Ўзбекистон парламенти, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашига сайловлар кампаниясига расман изн берилди. Спектаклдан аввал саҳнага чиққан Марказий Сайлов комиссияси раиси Мирзоулуғбек Абдусаломов сайловларнинг тенглик, ошкоралик¸ адолат принциплари асосида олиб борилишини таъкидлади. Сайловда иштирок этиш учун 4 сиёсий партия ва бир ҳаракат вакиллари мандат олган. Булар - Ўзбекистон Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Либерал демократик партия, “Адолат”, “Фидокорлар”, Халқ демократик партияларидир. Шунингдек, яқинда ташкил этилган ва Парламентдаги ўрни белгиланган Яшиллар ҳаракати ҳам қўғирчоқ театрида иштирок этади.
Маҳаллий телевидениеда спектакль қаҳрамонлари ҳанузгача ўзларини кўрсатишгани йўқ. Масхарабозлик эрта-индин бошланиб қолса керак.
Маҳаллий телевидениеда спектакль қаҳрамонлари ҳанузгача ўзларини кўрсатишгани йўқ. Масхарабозлик эрта-индин бошланиб қолса керак.