22 September 2009
19:42 - Холиқназар Ғани: Самарқандда пахта териш мавсумига ҳозирлик
Вилоят ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, пахта териш мавсумини қисқа муддатларда, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида 311 мингдан зиёд теримчилардан иборат 1294 терим отряди тузилди. Юз мингдан ортиқ хашарчи учун жойларда 238 та дала шийпони, 79 та чодир ва 534 та бошқа ётоқхонада зарур шарт-шароитлар яратилган. Уларни этак, тош-тарози ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилди.

Шунингдек, мавсум давомида хашарчиларни жойларга олиб чиқиш ва пахта ташиш учун керакли автобус ҳамда бошқа транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилиб, тайёр ҳолатга келтириб қўйилди.

Айни пайтда вилоятда хашарчилар меҳнат қиладиган ҳудудларда уларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туриш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 440 нафар тиббиёт ҳамда 440 нафар ички ишлар ходимлари жалб этиладиган бўлди.

Вилоят «Таъминотсавдо» компанияси ва унингжойлардаги бўлимлари томонидан мавсум давомида теримчиларга етарли миқдорда озиқ овқат маҳсулотлари ва кундалик эҳтиёж моллари етказиб бериш, кўчма савдо хизматини йўлга қўйиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

«Zarafshon»нинг 17.09.2009, №112 сонида босилган ушбу хабар бу йилги пахта йиғим-терими кампанияси кўлами қандай бўлишини, унинг «бош қаҳрамони» ҳамишагидек хашарчилар бўлажагини лўнда ва яққол кўрсатиб турибди.

Хашарчилар бу – текин ишчи, текинга ишловчилар дегани.

Савол туғилади: нега энди пахтани одамлар текинга теришлари керак?

Бу хашарчилар аслида «хашарчилар» эканлигини кўрсатувчи бир ҳаётий мисолни кеча бир маъракада бир тиббиёт ходими – врач айтиб берди. Ўтган йили у ишлайдиган муассаса маъмуриятининг буйруғи (оғзаки, албатта) билан жамоа ходимларидан иборат бир гуруҳ бир фермер хўжалигига пахта теришга боришганда хўжалик раҳбари уларни «нега келдиларингиз, менга сизларнинг кераклигингиз йўқ» деган маънода кутиб олган.

Ўзининг асосий иш жойидан ажралиб қолиш таҳдиди остида фермерга мажбурлаб тиқиштирилаётган одамни қандай қилиб хашарчи дейиш мумкин? Ахир хашарга одамлар иш берувчининг илтимосига кўра ихтиёрий равишда боришади-ку.

Сайт маъмуриятидан: Холиқназар Ғани “Бирлик” Партияси самарқанд ташкилотининг раисидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону