20 September 2009
23:30 - Навбат нотариусларга келганга ўхшайди, энди улар босим остида қолади
Ҳа деб адвокат овлайвериш адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака комисияларининг жонга тегди шекилли, энди диққат-эътибор нотариусларга қаратиладиганга ўхшайдии. “Инсон ва қонун" газетасининг 15 сентябрь сонидаги хабар шундай ўзгаришга имо қилмоқда, дейди “Бирлик” фаоли, адвокат Руҳиддин Комилов.

Газетанинг хабарига кўра, Қорақалпоғистон Адлия Вазирлиги қошидаги адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи малака комиссиясининг 28 август 2009 йилда ўтказилган йиғилиш қарорига биноан, Қорақалпоғистон Адлия Вазирлиги томонидан Замира Арзимбетова номига 1997 йил 25 август куни берилган КР-000227 рақамли нотариал фаолият билан шуғулланишга рухсат берувчи лицензиянинг амал қилиш муддати 3 ойга тўхтатилибди.

Бу ерда муҳим бўлган нарса нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилишида эмас, номи тилга олинган комиссия томонидан тўхтатилишида. Демак, эълон қилинмасдан туриб, у комиссияларга фақат адвокатлар билан эмас, нотариуслар билан ҳам “шуғулланиш” ҳуқуқи берилган. Бу комиссияларнинг ваколатлари орттирилиши - хавфли тенденциядир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону