20 September 2009
02:30 - Гуржистон: Березовскийнинг яширинча бу ерга келиб-келмагани номаълум, аммо мухолифат ҳокимиятни йиқитиш ниятида қарорли
Бу мамлакатнинг баъзи оммавий ахборот воситаларида Россиянинг қочқинликдаги миллиардери Борис Березовский яширинча Гуржистонга келиб кетгани, ҳокимият вакиллари билан учрашгани ва дўсти Бадри Патаркацишвилининг қабрини зиёрат қилгани ҳақида хабар тарқатдилар. Хабарчилар ишончли манбаларга таянишганини айтишган. Гўёки унинг шахсий учоғи Тбилиси аэропортида 11 ва 17 сентябрь кунлари кўринган ‘vbi

Бугун Гуржистон Ички ишлар вазирлиги Аналитик департаментb раҳбари Шота Утиашвили бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқлигини билдирган.

Маълумки, Борис Березовский Михаил Саакашвилининг мухолифларига яқин эди, агарда у ростдан ҳам ҳокимият вакиллари билан учрашган бўлса, бу факт катта ўзгаришларнинг дебочаси бўлиши мумкин эди.

Айни замонда Гуржистон мухолифати Саакашвили ҳокимиятини ўзгартириш мақсадини ўзгартирмаганини гапирмоқда. Парламентнинг собиқ спикери, мухолифатдаги “Демократик ҳаракат – Бирлашган Россия” партиясининг раиси Нино Буржанидзе шундай дейди: “Биз ўзимизнинг тинч йўллар билан олиб бориладиган курашимизни тўхтатмаймиз, чунки, Саакашвили ҳокимиятда қанча кўп ўтирса, Гуржистоннинг аҳволи ва келажаги шунча ёмон бўлади”.

Эслатиб ўтамиз, мухолифат шу йил 9 апрелдан 24 июнгача турли норозилик акциялари ўтказди. Уларнинг ташкилотчилари ичида Нино Буржанидзенинг партияси ҳам бор эди. Ҳозир мухолифат ўз акцияларини қайтадан бошлашни ўйламоқда // Грузия-Online

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону