19 September 2009
23:32 - “Бек” ва “Сайёр” ресторанларига ўт кетишининг орқасида нималар бор
16 сентябрь куни Тошкентда “Бек” ва “Сайёр” номли ресторанларга ўт кетгани ҳақида хабар бергандик. Ёнғиннинг сабаби ҳақида ҳали ҳам ҳеч нарса маълум эмас, аммо мухбирларимизга бу ресторанлардан бирининг эгаси ҳақида баъзи маълумотлар етиб келибди.

“Бек” ресторанининг эгаси - олдинги Мудофа вазири Аҳмедов замонида унинг ўринбосари, бошқарма бошлиғи бўлган Мубин Мусаевдир. Асли бухоролик бу киши катта лавозимларда ишлаб келган.

Шамиль Гатаулин Давлат Солиқ қўмитаси раиси бўлган даврда Мусаев унинг қўлида Махсус Назорат Бошқармасининг раҳбари бўлган, кейинчалик Тошкент вилояти Солиқ Бошқармаси Бошлиғининг ўринбосари даражасига туширилган.

Ўзбекистон Мудофа вазирлиги ходимлари Германиядан қурол-яроқ сотиб олиш жараёнида қилган қинғирликлари очилганда, Мусаев қамалган, 2000 ёки 2001 да амнистия билан озод қилинган.

Мубин Мусаев Давлат Солиқ қўмитасида ишлаган вақтлардан бери Қўмита раисининг ўринбосари Мурот Қуролов билан яқин эди. Мурот Қуролов жуда катта бир дабдабали тўй қилганда унинг “дўстлари” бу ҳақда Ислом Каримга шундай “чиройли маълумот” беришганки, у дарҳол ишдан олиниб, қамалган. Уларни Мирзиёев жуда ёмон кўрарди, ҳарҳолда қаматишлар унинг иши бўлса керак.

Мурод Қуроловнинг Навоий вилоятида обрўси ва таъсир кучи кўп бўлган. Қамалишидан олдин Ислом Каримга уни вилоят ҳокими қилиш хусусида таклифлар ҳам бўлган.

Мубин Мусаев ва Мурод Қуроловни ҳукумат ичидаги Бухоро мафияси дейишарди. Хозирда Давлат Солиқ Қўмитаси раисининг ўринбосари ва президентнинг маслаҳатчиларидан бири Эркин Гадоев, Олий Мажлис қўмита раиси, сенатор Нарзулла Жўраев ва Ички ишлар вазири Матлюбовнинг ўринбосари, коррупция ва терроризмга қарши кураш бошқармасининг бошлиғи ҳам шу мафиянинг вакилларидир. Уларнинг кўсчилиги асосан Германия билан алоқаларни яхши йўлга қўйишган, немис фирмалари билан қўшма корхоналар очишган, Германияда ўйлар сотиб олишган.

Хуллас, бу ёнғинлар оддий бахтсизлик воқеасига ўхшамайди. Илдизлар нафақат Бухорага, балки, Германиягача боради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону