19 September 2009
03:25 -
Покистонда ислом жангарилари бомба портлатишди, 30-35 ўлик 80 дан кўп ярадор бор
Кеча Покистон пойтахти Исломободдан 100 километр узоқликдаги Коҳат шаҳрида кўча бўйида турган автомобилнинг портлатилиши натжасида атрофдаги ресторан ва дўконлар катта талафот кўрди, турли манбаларга кўра 30-35 киши ўлди, 80 дан ортиқ киши ярадор бўлди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида.
2007 йилда бошланган ҳукумат-жангарилар уруши замонида ислом жангарилари шу каби терактлар билан юзлаб бегуноҳ мусуслманларни ўлдирдилар. Бу йил ҳукуматининг қўли баланд келабошлади. Жангарилар аввал мустаҳкам жойлашиб олган ерлари – Сват водийсидан сиқиб чиқарилди. Лекин бугунги каби терактлар давом этмоқда.
Associated Press агентлигининг хабарига кўра, автомобиль портлатилган жойга энг яқин бўлган бино – эгаси шиа бўлган икки қаватли меҳмонхона экан. Терроистларнинг нишони айнан шу меҳмонхона бўлган деган тахминалар ҳам бор. Яъни бомбалашнинг сабаби – конфессиялар ўртасидаги душманлик.