18 September 2009
19:44 -
Андижонда Хонобод ҳодисалариинг суди бошланди
Шу йилнинг 26 майида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида содир этилган террорчилик ҳодисалари юзасидан жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида маҳкама жараёнлари бошланди. 16 сентябрдаги суд мажлисида судланувчиларнинг шахси аниқланиб, айблов хулосалари ўқиб эшитирилди. Судья Тўраев раислигидаги суд жараёнларида 12 фуқаро сўроқ қилинмоқда. Маҳкамани кузатаётган “Бирлик” Партиясининг Андижондаги етакчиларидан Саиджаҳон Зайнобиддин шаҳарда ортиқча шов-шувнинг йўқлиги, суд мажлисларининг қаътийлаштирилган тартибда ўтаётганини билдирган. Ҳар бир судланувчининг уч нафар қариндоши ва ҳимоячилари, миршаблар суд залига киритлмоқда.
Мухбирларимизга кўра, Хонобод воқеалари муносабати билан 100 дан ортиқ фуқаро ҳибсга олинган, уларнинг қарийб қирқтасига жиноят иши қўзғатилган. Уларнинг аксарияти қўпорувчиликда, айримлари эса диний радикал оқимга аъзоликда айбланмоқда. Қолган айбланувчтларнинг судлари ҳам эрта-ндин бошланса ажабмас.
Судларнинг бундай ими-жимида ўтказилиши аниқ кўрсатмоқдаки, режим вакиллари тарафидан кўп марта айтилган иддаоларининнг исботи йўқ, яъни Хонабод воқеалари террористик актлар эканглигини кўрсатувчи жиддий фактлар, ўша кунги воқеаларни содир этган одамлар орқасида турган ташкилотлар йўқ. Сайтимизда аввал ҳам айтилганидек, у воқеаларнинг орқасида оддий жиноятчилар ва жиноий ишлар бор.