10 May 2005
03:00 - 23:00 - Андижонда мисли кўрилмаган катта намойиш - Корея Республикаси президенти Ўзбекистонда - Сўмга нисбатан айрим валn
23:00 - Андижонда мисли кўрилмаган катта намойиш

Хукук химоячиларининг Андижондан берган хабарларига кўра, бугун шахар суди олдида 4 мингдан ортик киши адолат талаб килиб намойиш ўтказди. Ўзбекистонда биринчи бор бундай катта ва тартибли ўтган ушбу намойишни асоссиз равишда диний-экстремистик (хукумат томонидан акромийлик деб тўкиб чикарилган) окимга мансубликда абланиб, судланаётган 23 нафар фукаронинг кариндош ва якинлари уюштирди. Эрталаб соат 11 да бошланган намойиш кечкурун соат 5 яримгача давом этди ва тинч ўтди.

Айтишларича, эрта ё индинга мазкур судланувчилар устидан хукм ўкилиши кутилмокда (тафсилотлар кейинги хабарларимизда).

Корея Республикаси президенти Ўзбекистонда

Бугун Корея Республикаси президенти Ну Му Хен биринчи бор Ўзбекистонга келди. Унга 150 кишилик делегация хамрохлик килмокда. Мехмонларнинг 70 га якини журналистлардир.

Дўрмон кароргохида Жанубий Корея президенти билан Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўртасида бўлган яккама-якка учрашувдан кейин иккала томон делегацияларининг кенгайтирилган таркибдаги музокаралари ўтказилди. Сўнгра икки президент Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги кўшма баёнотга кўл кўйдилар. Шунингдек, бош вазир ва вазирлар томонидан “Ижтимоий таъминот тўгрисида“ги кўшма баёнот, “Ўзбекистонда миллий-географик ахборотлар тизимини яратиш лойихасини амалга ошириш тўгрисида“ги хукуматлараро битим, “Энергетика ва минерал ресурслар сохасида хамкорлик килиш тўгрисида“ги ва “Тўкимачилик технологиясида хамкорлик килиш тўгрисида“ги идоралараро меморандумлар имзоланди.

Икки президент ОАВ вакиллари учун матбуот конференцияси ўтказдилар. Унда кўпрок гап иктисодий мавзулар устида борди. Мехмон Ўзбекистондаги ишсизларга ўз юртида янада кўпрок иш топиб беришни ваъда килди. Унинг айтишича, Жанубий Корея билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш вакти келган.

Корея президентининг ташрифи давомида Тошкентдаги “Мотамсаро она“ хайкалини зиёрат килиши, мамлакатимиздаги 200 минглик корейс диаспораси вакиллари билан учрашиши, Самарканднинг осори атикалари билан танишиши, икки мамлакат ишбилармонларининг бизнес-анжуманини ўтказиш ва бошка тадбирлар режалаштирилган.

Сўмга нисбатан айрим валюталарнинг давлат курси (10 май, сешанба маълумоти)

1 доллар ($) = 1094 сўм 25 тийин; 1 евро = 1405 сўм 2 тийин; 1 рубль = 39 сўм 38 тийин.

Ўзбекистондаги саррофлик (пул алмаштириш) шохобчаларида тижорат курси бўйича 1 долларни ўртача хисобда 1096 сўмга сотиш ва 1100 сўмга харид килиш, 1 еврони 1410 сўмга сотиш ва 1420 сўмга харид килиш, 1 фунт-стерлингни эса 2088 сўмга сотиш ва 2118 сўмга харид килиш мумкин.



Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону