17 September 2009
01:46 -
Рамазон ҳайити 21 сентябрда нишонланади
Бугун Президент Ислом Карим муборак Рамазон ҳайитнининг 21 сентябрда байрам қилиниши ҳақидаги Фармонга имзо чекди. Кўпчилик мамлакатларда 20 сентябрда нишонланиши кутилаётган муборак айёмни белгилашда Ўзбекистон мусулмонлари уламолар кенгашининг таклифи ҳисобга олингани айтилади. Ваҳоланки, 21 сентябрь ҳафтанинг душанба куни, яъни иш куни бўлгани боис ҳукумат ҳайитни бир кун аввал - якшанбага белгиласа керак, деган хавотирда эди кўпчилик.