16 September 2009
23:42 - Европарламент ЕИ ҳукуматининг раиси ваколатларини беш йилга чўзди
Европа Иттифоқининг ҳукумати деб ҳисобласа бўладиган Еврокомиссиянинг раиси Жозе Мануэл Баррозунинг ваколатлари Европарламент тарафидан яна 5 йилга узайтирилди.

Европарламентнинг бугун эрталабги мажлисида қатнашган 736 депутатдан 382 нафари Баррозуга овоз берди, 219 киши қарши бўлди, дейилади расмий хабарларда.

Европарламентнинг яқинда бўлиб ўтган сайловлардан кейинги таркибида Баррозуга мухолифлар кўп эди, дейди мухбиримиз. Аммо, унга қарши қўйиладиган жиддий номзод топилмади ва Европа Иттифоқига кирувчи 27 мамлакатнинг лидералари Баррозунинг номзодини қўллаб-қувватлашга қарор қилгач, масала ҳал бўлган эди ҳисоб. Бугун бу қарор расмийлаштирилди.

ЕИ Ўзбекистон билан алоқаларни тиклаш, Ўзбекистонни Россия қучоғидан чиқариб олиб, Ғарбга яқинроқ қилиш учун ҳаракат қилаётган бир даврда, бу масала билан шуғулланиб келган одамнинг ўз лавозимида қолиши ўзбек демократларини ҳам қониқтириши табиийдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону