16 September 2009
03:45 -
Чегарачилар Сирдарёда яна икки юртдошимизни отиб қўйишди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими фаолларидан маълум бўлишича, шу йилнинг 20 августида вилоятнинг Бахт шаҳри Туркистон кўчаси 60-уйида яшовчи (1952 й.да туғилган) Баҳорбек Сувонов ҳамда унинг рафиқаси Лилия Сувонова Сирдарё туманидаги Тожикистон билан чегара постида ўзбекистонлик чегарачилар томонидан сабабсиз ўққа тутилган. Бахтли тасодиф туфайлигина ўлмай қолган юртдошларимизнинг 113 000 сўм пулини чегарачилар тортиб олишган. Ўз чегараларимиз ҳимоячилари таъқибидан омон қолганига шукр қилаётган юртдошларимиз энди-энди оёққа туришмоқда.
“Вазиятнинг шу қадар ёмон эканини тасавур қилмаган эканман. Биласизми, ўтган бир ой давомида биздан ҳеч ким хабар олмади, ҳатто чегарачиларга нисбатан бирор чора кўрилмади ҳам. Бир неча миллион сўм сарфлаб, оёққа турганимиз, хотинимнинг ногиорон бўлиб қолгани аянчлидир. Нима қилишга ҳайронмиз, умидимиз сизлардан” деди Баҳорбек ака “Эзгулик”чилар билан суҳбатда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения