16 September 2009
01:52 - Ислом Карим ШҲТ доирасидаги Шартномани қонунлаштирди, аммо ўзбек халқи бундан хабарсиз
Русларнинг Новости агентлиги Ўзбекистон президентининг матбуот хизматига асосланиб билдиришича, Ислом Карим кеча Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига кирувчи мамлакатлар ўртасида қурол, жанговор аслаҳалар ва портловчи моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича Шартномани ратификация қилувчи қонунни имзолаган, бу қонуннинг бажарилишини назорат қилувчи маъсул тузулмаларни белгилаган.

Бундай тузулмалар қуйидагилар: Ички ишлар вазирлиги, Миллий Хавфсизлик Хизмати, Давлат Бошхона комитети ва Бош прокуратура.

Ратификация қилиш вақтида бу Шартномага Ўзбекистон қуйидагича изоҳ қўшган экан: “Ўзбекистон бу масала бўйича ўз қонларига зид бўлмаган ҳоллрадигана ҳамкорлик қилади”.

Маълумки, 2001 йилда тузилган ШҲТга ҳозир Россия, Хитой, Қазоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон аъзодир. Монголия ( 2004 йилдан бери), Ҳиндистон, Эрон и Покистон (2005 йилдан бери) кузатувчи мақомига эга. Шри-Ланка и Беларусияга 2009 йилда ШҲТнинг ҳамкори деган мақом берилган.

Мазкур хабар Ўзбекистонда ҳали тарқатилганийўқ, тарқатилмаса ҳам керак. Бу - Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ўз халқини информацион очликда тутиш ва уни осонликча қуллардек бошқаришни осонлаштиришга қаратилагн сиёсатнинг бир парчасидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону