15 September 2009
00:27 -
Мамлакат бўйлаб пластик картлар учун терминаллар ишга туширилмоқда, Фарғонада эса бунинг акси
Фарғоналик мухбирларимиз йўллаган хабарларда таъкидланишича, вилоят ҳудудидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчалари, ароқ-вино дўконларида пластик карточка учун ўрнатилган терминаллар олиб ташланмоқда. Маъмурлар бу ҳодисани нақд пул тушумининг камайиб кетгани, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловларга нақд пул топилмаётгани билан изоҳлаган.
Мижозлар эса ҳайрон: қўлларида пластик картлар бор, уни ишлатиш учун терминаллар йўқ!
Ўзбекистондек диктатура шароитида, маълум бир ҳудуд маъмурияти мамлакат бўйича қабул қилинган умумий йўналишга қарши чиқиши мумкин эмасдек кўринади. Шундай экан, пластик картлардан ҳамма ерда воз кечилмоқчими, деган савол туғилиши ғоят табиийдир.