12 September 2009
03:19 -
Молдова президенти Владимир Воронин истеъфо берди

Аммо, бу йил апрелдаги парламент сайловларида коммунистлар мағлубиятга учради. 101 жойлик парламентда улар 48 мандатга эга бўлдилар. 53 мандат Руминия билан яқинлашиш, ҳатто у билан бирлашиш тарафдори бўлган демократлар коалициясининг қўлига ўтди.
Янги муддатга президент бўла олмаслигини тушунган Владимир Ворони 11 сентябрь куни, расмий хабарларда айтилганидек, “ваколатларини бўйнидан соқит қилди”. Қизиғи шундаки, унинг ўзи парламент мажлисига келмаган, унинг аризасини парламент раиси Михай Гимпу ўқиб берган ва президент вазифасини вақтинча бажариш унга топширилган. Энди аввалдан эълон қилиниб, парламентда янги президент сайланиши керак.
Мамлакат Конституциясига мувофиқ, президент камида 60 овоз билан сайланиши лозим. Демократларда эса бунча овоз йўқ.
Хуллас, Молдовада сиёсий кризис давом этмоқда.