09 September 2009
14:11 - АҚШ элчилиги мулозими Ҳолли Томас самарқандлик “Эзгулик”чилар билан учрашди
Кеча “Эзгулик”чи журналист Дилмурод Саййиднинг апелляция маҳкамасида иштирок этиш учун Самарқандга келган АҚШнинг мамлакатимиздаги элчилиги иккинчи котиби Ҳолли Томас самарқандлик “Эзгулик”чилар билан учрашди. Дўстона кайфиятда ўтган учрашув мавзуидан вилоятдаги ижтимоий-сиёсий вазият, инсон ҳуқуқлари аҳволи, хусусан, диний эркинликлар ва болалар меҳнати масалалари ўрин олди.

Жамиятнинг Самарқанд вилояти бўлими раиси Мажид Қурбонов тажрибали дипломатнинг эътибори ҳамда жамият офисига ташрифи учун миннатдорчилик билдириб, “Эзгулик”нинг амалга ошираётган ишлари ҳамда келажак режалари хусусида сўзлаб берди. “Ёш эзгуликчилар” клубининг вилоятдаги мувофиқлаштирувчиси Абдулазиз Жабборов болалар меҳнати муаммосининг барча жиҳатларини қамраб олувчи батафсил мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону