09 September 2009
00:21 - Ҳамид Карзай биринчи турдаёқ ғалаба қозонмоқда
Афғонистоннинг Мустақил Сайлов Комиссияси презиент сайлови бюллетерларининг 91,6 фоизини санаб бўлгач, Ҳамид карзайга овоз берганлар 54,1 фоиз бўлганини билдирди, деб хабар беради Reuters агентлиги. Унинг асосий рақиби Абдулло Абдуллоҳга берган овозларнинг фоизи 28,3 бўлибди.

Сайлов натижалари бекор қилинган сайлов участкаларининг сони 600 га чиққан.

Кўриниб турибдики, Ҳамид Карзай ғалабага яқинлашмоқда. Абдулло Абдуллоҳнинг бирдан бир умиди сайлов натижаларини бутунлай бекор қилдириш бўлади. Маълумки, сайлов натижалари Сайлов Шикоят Комиссияси томонидан тасдиқланиши лозим. Аъзоларининг кўпчили БМТ тарафидан тайинланган бу Комиссиянинграиси канадаликдир. Бугун бу комиссиянинг вакили ҳамма шикоятлар диққат билан ўрганиб чиқилишини такрорлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону