08 September 2009
22:13 - Дилмурод Саййиднинг иши бўйича апелляция суди бошланмасдан барбод бўлди
Бугун Самарқанд вилоят судида шу йил 30 июлда Тойлоқ туман суди тарафидан 12,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган “Эзгулик”нинг фаоли, журналист Дилмурод Саййид ва яна 3 кишининг иши бўйича апелляция суди бошланиши керак эди. Расман суд бошланди ҳам. Лекин Дилмурод Саййиднинг адвокати Руҳиддин Комилов, жамоатчи ҳимоячи, “Эзгулик” фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳамда бошқа судланувчиларнинг адвокатлари турли раддиялар билан судни боши берк кўчага киритиб қўйдилар. Бошқа раддиялар рад этилгач, Дилмурод Саййиднинг ва адвокатлар суд ҳайъатининг ўзига раддия бердилар.

Тўпалон шу даражага етиб бордики, суднинг бугунги мажлиси тугатилган бўлса ҳам, унинг бунинг бундан буён қандай кетиши ҳам номаълум. Мухбирларимиз, бу масалага очиқлик киритиб, батафсил хабар бериш ҳаракатидалар.

Судда қатнашиш учун Самарқандга келган АҚШ элчихонасининг иккинчи котиби Ҳолли Томас судга киритилмади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону