08 September 2009
02:41 - “Эзгулик” ҳукуматнинг Кўкча ҳодисасидаги сирини фош этмоқда
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўзининг бугун тарқатган “Динора Иноғомова - ҳукуматнинг антитеррор операцияси қурбони!” сарлавҳали хабар-релизида шу йилнинг 29 августида Тошкентнинг Кўкча мавзесида содир бўлган ҳодиса қурбонлари ҳақида ҳикоя қилади. Хабардада айтилишича, Тошкент шаҳар Маннон Уйғур кўчаси 5-уй 3-хонадонда яшовчи Иноғомова Динора Аброр қизи (1959 йилда туғилган) ҳукуматнинг антитеррорчилари, яъни ниқобланган бир неча шахслар томонидан ҳеч бир сабабсиз пешонасидан отиб ташланган.

Ҳодисанинг ягона гувоҳи, қотиллик содир этилган пайтда шкафга қамалиб жон сақлаган 8 яшар Яҳё Умировнинг чинқириғидан сўнг қўшнилар чиқишган. Тиббий ёрдамга муҳтож жонҳолатдаги Динорага чақирилган тез тиббий ёрдам операция даврида қуршаб олинган ҳудудга киритилмаслиги натижасида, бечора аёл анчагина вақтдан сўнг жон таслим қилган.

Тошкент шаҳар Маннон Уйғур кўчаси 3-уй 14-хонадонда яшовчи яна бир фуқаро Саида Умирова эса шу йилнинг 30 августидан бери турмуш ўртоғи Султонмаҳмуд Умировнинг МХХ идораси биносида ғойиб бўлганини таъкидлайди. Муштипар аёлга эрининг на тириги, на ўлиги ҳақида маълумот беришмайди.

Релиз сўнгида “Эзгулик” мазкур ҳодиса юзасидан турли сўров ва тадқиқотлар олиб бораётгани таъкидланади. Унинг тўла матни билан жамиятнинг расмий веб-сайтида танишасиз - www.ezgulik.org.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону